Шифохона тарихи
Тез Тиббий Ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ №283 16.06.2022й. бажариш учун ТТБдаги Шошилинч тиббий ёрдам бўлимларидаги педиатрия, терапия, хирургия ўринлари тегишли бўлимларига ўтказилиб беморларни касалликнинг оғирлик даражаси бўйича тақсимлайдиган (триаж) туну-кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлими ташкил қилинди. Гурлан туманида 50 ўринли, Хазарасп туманида 50 ўринли “Туманлараро қўшма жароҳатлар ва қон томир касалликлари маркази” ташкил қилиниб фаолият кўрсатмоқда.
РШТЁИМ Хоразм филиали 200 ўринли 16 профилдаги 11та клиник ва рентген, компъютер томография, эндоскопия, лаборатория хизматларини ўз таркибига бирлаштирган қабулхона бўлимидан иборат. Қабулхона бўлимида узлуксиз куну-тун хирург, травматолог, нейрохирург, терапевт, педиатр, уролог, гинеколог, токсиколог мутахассислари, ультратовуш текширувлари фаолият кўрсатади. Шулар билан бирга клиник биохимик лаборатория, ЭГДФС, рентгенологик текширишлар, ЭКГ, ЭХОЭГ, ЭХОКГ, доплерография текширувлари ташкил қилинган. 2011 йилдан компъютер томография текширувлари фаолият кўрсатмоқда, 2023 йил 3-кварталда яна бир 64 кесимли МСКТ олинди, декабрь ойида ўрнатиш ишлари бажарилди.
2018 йилдан филиалда болалар хирургияси ва шикастланишлар бўлими 25 ўринга ташкил қилинди.Ўрин фондидан рационал фойдаланиш учун 2019 йилда бу бўлим 20 ўринга, 2021 йил апрел ойидан 2-хирургия бўлими таркибига урология 10 ўринга, гинекология 10 ўринга, томир жаррохлиги 5 ўринга, терапия ва кардиология бўлимлари 15 ўриндан 20 ўринга алмаштирилди.
Филиал ўрин фондидан тўғри фойдаланиш учун 2023 йил август ойидан янги тузилиш тасдиқланди:№1-Жарроҳлик бўлими 25 ўриндан 30 ўринга, қон-томир жаррохлик ўринлари 5 ўрин нейрохирургия бўлимига қўшилиб “Шошилинч нейрохирургия ангиохирургия билан” 20 ўринли, травматология бўлими 15 ўрин ўрнига 20 ўрин, болалар хиуругияси ва шикастланишлари бўлими ўрнига “Шошилинч болалар хирургияси ва педиатрия” бўлими 25 ўринга қилиб белгиланди. Шошилинч хирургия, травматология, нейрохирургия, гинекология, болалар хирургияси ва шикастланишлар бўлимида хамма турдаги амалиётлар: бош миядан тортиб қон томирлар, нерв стволларидаги операциялар бажарилади.
2019 йил мобайнида интервенцион кардиология сохасидан 2та мутахасис тайёрланди. РШТЁИМ Хоразм филиалига ижтимоий химояга мухтож беморлар учун 2018 йилда 64 та стент Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Маркази томонидан ажратилди. РИКМ Хоразм филиали ёрдамида 62 беморга коронарография қилиниб 46 беморга коронар томирларига стент қўйилди. 2019 йилда 72та беморга коронарография қилиб, 34 та беморга стент қўйилди.
2020 йилда 24та беморга коронораграфия, 12та беморга стент қўйилган.
2021 йилда 40 беморга коронография қилиниб, 29 беморга стент қўйилди, 25 беморга ТЛТ терапия ўтказилди ва ЎМИ билан беморларга ўтказилган даво стандартлари бажарилмоқда. 2022 йилда 25 беморга коронография қилинди, 20 беморга стент, 1та ЭКС қўйилди, 28 беморга ТЛТ терапия ўтказилган. 2023 йилда Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий амалий тиббиёт маркази билан бирга 7 беморга коронография қилинди, 59 беморга ТЛТ ўтказилди, 14 беморга стент қўйилди. 2023 йил 13-декабрда 2 беморга АКШ қилинди.
ПФ №6155 03.02.2021й. ни бажариш учун 2022 йил июн ойида В.Вохидов номидаги Республика ихтисослашган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ходимлари томонидан яна 1 та беморда буйрак кўчириш операцияси қилинди. 2022 йил сентябрь ойида 2 беморда буйрак трансплантацияси, 2023 йил ноябрь ойида 2 беморда буйрак трансплантацияси бажарилди.
2022 йил ноябрь ойида эскирган лапароскоп аппаратлари ўрнига 6 та лапароскоп олинди: 2таси филиалга, 4таси Хазарасп ва Гурлан туманлараро қўшма жарохатлар марказларига, Хива ва Урганч туманларига берилди. 2022 йил ноябрь ойида филиалда 87 та амалиёт лапароскопда бажарилди. 2023 йилда 366та амалиёт бажарилди.
Қўш жарохатларда янги замонавий амалиётлар: тос-сон бўғимлари эндопротезлаш, Биос (блокловчи интрамодуляр остеосинтез ), оғир умуртқа поғонаси шикастланишларида олд- ёнбош корпородези операциялари бажарилмоқда.
Биокимёвий текширишлар учун микроэлементлар таркибини аниқловчи анализатор, қонда кислота-ишқор таркибини аниқловчи аппаратлар реанимация бўлимига жойлаштирилди. Рентген аппаратлари (2та S-симон ёйли, 1та рақамли рентген аппарати) филиалга олиб келиб ўрнатилди. Филиалга кислород станцияси жойлаштирилди. Бактериологик лаборатория 2021 йил ноябрь ойидан фаолият бошлади, 1млрд. сўмлик анализаторлар олинди. 2021 йил 1415 тахлил ўтказилди. 2022 йилда 15619 бактериологик тахлил ўтказилди. 2023 йилда 14068 тахлил ўтказилди.
РШТЁИМ Хоразм филиали Урганч шахрида жойлашган бўлиб, ҳудуди 4 гектардан ортиқ. 17.ХI. 2014 йил № 2264 Президент кўрсатмаси билан “Ўзбекистон Республикаси инвестиция программаси” туфайли филиал асосий бинолари инвестиция дастурига киритилди. 2015 йилда 1 млд 733 млн сўмга ремонт ишлари, 2016 йилда 2 млд 592 млн 779 минг сўмга,2017 йилда 3млд 950 млн 722 минг 302 сўмлик реконструкция ишлари бажарилди. 2021 йилнинг 2-ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган эди. Ушбу ташаббусни амалга ошириш бўйича филиалда 10.12.2021 й. гача 510 туп кўчат 2022 йил бахорда 437 туп кўчат экилди. 2023 йил 700 туп (400 туп мевалидарахт, 300 туп атиргул), шундан 580 туп экология жамғармаси ҳисобидан ССВ га берилган.
Президентимизнинг 03.02.2021 йил ПФ-6155 фармони ижросини бажариш бўйича вилоятимизда Гурлан ва Хазорасп туманларида “Қўшма жарохатлар ва ўткир юрак-қон томир касалликлари” марказлари ташкил этилди. Гурлан туманига 16 кесимли МСКТ аппарати берилди. Хозирда шу марказлар учун зарур мутахассисларни ССВ Вазирининг 68 буйруги асосида тайёрланди.
РШТЁИМ Хоразм филиалида Юқори технологик амалиётлар 2021 йилда 685, 2022 йилда 987та, 2023 йилда 1384 та қилинди. Юқори технологик операциялардан РПХГ, РПХГ+ЭПСТ, ЧЧХС, Варикоз кенгайган қизилўнгач веналари боғлов операциялари, травматологияда БИОС, нейрохирургияда нейрохирургик микроскоп ишлатилган операциялар, лапароскопик амалиётлар, йўғон ичак мураккаб операциялари, перкутан нефростомия, қизилўнгачда амалиётлар бажарилмоқда.
Япония элчихонаси томонидан 150 000 долларлик нейрохирургик асбоб ускуналар ва электрон микроскоп учун ажратилган грант ютиб олинди ва ишлатилмоқда.
Филиалда экстракорпорал детоксикация усуллари: плазмаферез, гемодиализ, гемосорбция “преренал анурия” холатида болаларда кенг қўлланилмокда ва болалар нефрология ва гемодиализ хизмати вилоятда янада такомиллаштирилмокда. 2022 йилда 1935 гемодиализ, 70 та плазмаферез ўтказилди. Хиндистон инвесторлари томонидан 30 йилга 31 та гемодиализ аппарати ишламоқда. 2022 йилда 2 та беморда буйрак кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди. 2023 йилда 2 беморда буйрак кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди.
Филиалимизда қон-томир патологияси билан мурожаат қилган беморларда стандарт асосида текширилиб (доплеррография, ангиография, МСКТ ангиография)ишемик инсультни олдини олиш буйича “уйқу артериясида “ очиқ ва эвверцион каротид эндартерэктомия, оёқдаги критик ишемияларни (Лериш синдроми, облетирловчи эндоартериит) бартараф қилиш бўйича шунтлаш амалиётлари йўлга қўйилган. Шу йилда 159 та томир жаррохлиги амалиёти қилинди.